12:15 / 08.04.2017
5 419

Колумбияда сел оқими юздан ортиқ боланинг умрига зомин бўлди


Колумбиянинг Мокоа шаҳрида рўй берган табиий офатда камида 102 нафар бола ҳалок бўлди. Офатлар таҳдиди бўйича миллий бошқарманинг маълум қилишича, бунга кучли сел оқими сабаб бўлган, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

Бошқарманинг сўнгги маълумотларига кўра, фожиада жами 314 киши ҳаётдан кўз юмган. Аввалроқ, 301 кишининг қурбон бўлгани айтилганди. Бундан ташқари, 332 киши жароҳат олган. Айни вақтда, 247 кишининг жасади дафн этишлари учун яқинларига берилган.

Ҳукумат вакиллари 127 нафар бедарак йўқолган шахсларга доир маълумотларни ҳам тўплаган. Улар орасида Испания, Германия ва Эквадорнинг бир нафардан фуқароси ҳам бор.

1 апрелга ўтар кечаси сурункали ёмғирлардан сўнг ўзанидан чиқиб кетган Мокоа, Сангояко ва Мулатос дарёлари Мокоа шаҳрида даҳшатли тошқинга сабаб бўлган эди. Шаҳар кўчалари лойқа ва йирик тошлар билан тўлиб тошди. Сув таъминоти, электр узатиш тармоғи ва газ узатиш тизими ишдан чиқди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Колумбияда сел оқими юздан ортиқ боланинг умрига зомин бўлди