12:34 / 14.04.2017
6 075

Биз улғайиш билан оворамиз, бироқ уларнинг кексайиб бораётганини унутиб қўйганмиз (Видео)

Биз улғайиш билан оворамиз, бироқ уларнинг кексайиб бораётганини унутиб қўйганмиз (Видео)
Facebook ижтимоий тармоғида жойлаштирилган видеоролик кўпчиликнинг эътиборига тушди. Хитойликлар томонидан суратга олинган бу видеода Жан Юлиан исмли аёл ва унинг ўз қизига бўлган чексиз муҳаббати ҳикоя қилинади, деб ёзади Кун.уз нашри.

Фильм реал воқеага асосланган бўлиб, ундаги ҳолат жуда ҳам таъсирли акс эттирилгани кўпчиликнинг кўнглидан жой олди.

63 ёшли аёл бир кўзи кўрмай қолган бўлишига қарамай, қизининг тоби бироз йўқлигини билгач, унга мазали таом тайёрлаб бериш учун йўлга тушади. Йўл давомида у жуда катта қийинчиликларга дуч келади: иккита тоғ орасидан ўтиб, дарё кечиб, 28 километр масофа пиёда юради. Тўрт провинциядан ўтади, 36 соат давомида автобусда кезади. Ҳаттоки, йўлда қизининг уй манзилини йўқотиб қўяди. Бироқ ҳеч нарсага қарамай, фарзандини излашда давом этади... Нима учун? Буларнинг бари қизига таом тайёрлаб бериш учун эди...

Видеони томоша қилар экансиз, кўзингизга беихтиёр ёш келиши ёки ҳеч бўлмаганда қалбингиз ўртаниши аниқ.

Дунёдаги энг мазали нарса - бу оналар пиширган таом. Уйимизни ёруғ қилиб ўтирган ота-оналаримизни ардоқлаб, уларга ўз вақтида эътибор берайлик. Ахир, бу ҳаёт ўткинчи...
[media=https://youtu.be/O-bJDd25G6o]

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Биз улғайиш билан оворамиз, бироқ уларнинг кексайиб бораётганини унутиб қўйганмиз (Видео)