Туркияда асосий мухолифат партияси ҳисобланмиш Жумҳурият халқ партияси (Республика халқ партияси) сайлов комиссиясини конституциявий ислоҳот бўйича ўтказилган референдум натижаларини бекор қилишга чақирди. Associated Press'га таяниб Кун.уз ёзишича, партиядагилар референдум вақтида қоида бузилишларига йўл қўйилганини иддао қилишмоқда.
Партия раиси ўринбосари Булент Тезканнинг сўзларига кўра, «референдумнинг қонунийлиги бўйича баҳсларга якун ясаш ва халқни тинчлантиришнинг ягона йўли сайлов комиссияси овоз бериш натижаларини бекор қилиши бўлади».
Қайд этилишича, мухолифат вакиллари комиссия расман муҳрланмаган бюллетенлар ҳам қабул қилганини айтмоқда.
16 апрель куни Туркияда бўлиб ўтган давлат бошқарувининг президентлик шаклига ўтиш бўйича референдумда конституцияни ислоҳ қилиш тарафдорлари ғолиб чиқди.
Конституцияни ислоҳ қилиш учун фуқароларнинг 51,2 фоизи овоз берди, 48,8 фоизи бунга қарши чиқди.
Бу референдумни ўтказиш таклифи мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг партияси бўлмиш Адолат ва тараққиёт партияси томонидан берилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди