date

Янги BYD автомобили трейлердан йўл четига тушиб қолди

Янги BYD автомобили трейлердан йўл четига тушиб қолди

Тошкентдан келаётган автомобил ташувчи трейлердан янги BYD автомобили йўл четига тушиб кетган ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Ҳодиса Чинор тарози ҳудуди яқинида содир бўлгани айтилмоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автомобил трейлердан сирғалиб тушиб қолганини юк машинаси ҳайдовчиси бир муддат сезмаган ва ҳаракатни давом эттирган. Кейинчалик атрофдагилар уни тўхтатишга уринган.

Воқеа оқибатида автомобилга етган зарар миқдори ҳозирча аниқ эмас. Шунингдек, ҳодиса юзасидан расмий идоралар томонидан ҳам ҳозирча изоҳ берилмаган.

Мазкур ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Янги BYD автомобили трейлердан йўл четига тушиб қолди