Жорий йилнинг 19‒26 апрель кунлари Эрон Ислом Республикасида XXXIV Халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда. Эронда ўтаётган ушбу Халқаро Қуръон мусобақасида 74 давлатдан 283 нафар қатнашчи иштирок этмоқда. 2017 йилги халқаро беллашув беш йўналишда олиб борилмоқда:
1. Эркаклар ўртасида;
2. Аёл-қизлар ўртасида;
3. Мактаб ўқувчилари ўртасида;
4. Диний мадрасаларнинг талабалари ўртасида;
5. Кўзи ожизлар ўртасида.
Мусобақа Эроннинг бир неча шаҳрида ўтказилмоқда. Хорижий меҳмонлар сони - 400дан зиёд. Тадбир маҳаллий каналларда эфирга узатилмоқда.
Халқаро Қуръон танловида икки ўзбекистонлик иштирок этмоқда. Улардан бири Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги "Абу Ҳурайра" жоме масжиди имом-ноиби Саидов Худойқул қори Қуръони Каримни тўла ҳифз этиш йўналиши бўйича, иккинчилари "Азиз ота" жоме масжиди имом-ноиби Аминов Муҳаммад Лойиқ қори қироат йўналиши бўйича қатнашмоқда. Таъкидлаш жоизки, ҳамюртимиз Аминов Муҳаммад Лойиқ Қуръон мусобақасини биринчи бўлиб бошлаб берган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди