Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши маълум қилинди?

Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши маълум қилинди?

Ўзбекистон ҳудудида 22 июль куни ҳаво шароити бироз булутли ва вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотига кўра, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, айрим жойларда эса момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли ва ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсадиган шамол 3–8 м/с тезликда бўлиб, айрим вақтларда 12–14 м/с гача кучайиши ҳамда чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси 23–25 даража, кундузи эса 32–34 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 30–35 даражагача етади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли ва ўзгарувчан бўлиб, ёмғир кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 20–25 даража, кундузи 32–37 даража бўлиши прогноз қилинган.

Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд ҳудудларида ҳам ёғингарчилик эҳтимоли паст. Шамол ғарбдан шарққа йўналишини ўзгартиради ва 7–12 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳаво 30–35 даражагача исийди.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво қуруқ сақланади. Бироқ шамол айрим жойларда 20–22 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонларни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳудудларда кундузи ҳаво ҳарорати 34–39 даражагача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳам қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шунингдек, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли ҳақида ҳам огоҳлантирилди. Бу ҳудудларда шамол айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 12–17 даража, кундузи эса 20–25 даража атрофида бўлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар