15:11 / 25.04.2017
6 258

Хитойда эфир вақтида телебошловчини чақмоқ урди

Хитойда эфир вақтида телебошловчини чақмоқ урди
Хитойдаги Dalian TV телеканали бошловчиси жонли эфир вақтида чақмоқ зарбасига йўлиқди деб маълум қилади Кун нашри.

Ҳодиса Лу Сяодун кўчада туриб об-ҳаво ҳақида маълумот бераётган вақтда рўй берган. Шу вақтда шаҳарда момақалдироқ бошланган.

Жэньминь жибао газетасининг Youtube порталидаги каналига жойлаштирилган видеода кўриш мумкинки, эфир вақтида ёрқин чақнаш рўй беради, шу вақтда бошловчи қаттиқ қичқиради ва зонтигини ташлаб юборади. Чақмоқ зарбаси айнан зонтикка урилганди.

"Менинг қўлим қақшади, қўлимни ток ургандек бўлди", — дея унинг сўзларини келтирган South China Morning Post. Учқун жуда кучсиз бўлгани айтилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Жамият » Хитойда эфир вақтида телебошловчини чақмоқ урди