Челси рекорд нархга Морган Роджерсни сотиб олди: Хаби Алонсо ва Коул Палмер омили

Лондоннинг Челси клуби навбатдаги шов-шувли трансферни амалга оширди. Астон Вилла ҳужумчиси Морган Роджерс 117 миллион фунт стерлинг эвазига "аристократлар" сафига келиб қўшилди. Бу келишув Британия футболи тарихидаги энг қиммат трансфер сифатида қайд этилди. Goal.com нашри хабарига кўра, футболчининг ушбу қарорни қабул қилишида жамоанинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо ва унинг яқин дўсти Коул Палмер асосий ролни ўйнаган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
22 ёшли футболчи Лондон клуби билан 2033-йилга қадар мўлжалланган этти йиллик шартнома имзолади. Трансфер суммаси бўйича у Моисес Кайседо (115 млн фунт) ва Эллиот Андерсонни (116 млн фунт) ортда қолдириб, клуб ва мамлакат тарихидаги янги рекордчини ўрнатди. Роджерснинг сўзларига кўра, Хаби Алонсо билан бўлган тактик суҳбатлар унинг келажаги борасидаги шубҳаларига якун ясаган.
Хаби Алонсо ва тактик эркинлик
Морган Роджерс ўзининг илк интервюсида нима учун айнан Челси лойиҳасини танлаганига тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Хаби Алонсонинг ўйин услуби ва футболчиларга майдонда берадиган эркинлиги унинг қарашларига тўла мос келади. "Мураббий билан бир неча бор гаплашдим, унинг футболга бўлган фалсафаси ва мени қандай амплуада кўраётгани жуда муҳим эди. Унинг лойиҳасининг бир қисми бўлиш мен учун катта шараф", — дейди футболчи.Маълумот ўрнида, Роджерснинг профессионал фаолиятида сўнгги йилларда кескин ўсиш кузатилди. Мидлсбро жамоасидан Астон Вилла сафига ўтган ҳужумчи Унаи Эмерй қўл остида ҳақиқий юлдуз даражасига кўтарилди. Унинг Англия терма жамоаси таркибида 2026-йилги Жаҳон чемпионатида кўрсатган ёрқин ўйинлари, хусусан, Аргентина билан ярим финалдаги самарали ҳаракатлари Челси скаутларининг эътиборини тортган эди.
Коул Палмер билан қадрдонлик ришталари
Трансфернинг яна бир муҳим жиҳати — Морган Роджерс ва Коул Палмер ўртасидаги дўстликдир. Ҳар икки футболчи Манчестер Сити академиясида бирга таҳсил олган ва 14 ёшидан буён Англия ёшлар терма жамоаларида бирга тўп суриб келишган. Роджерснинг айтишича, Палмер музокаралар давомида унга тиниmsиз қўнғироқ қилиб, Лондон жамоасига ўтишга ундаган."Коул билан бир жамоада ўйнашни доим орзу қилганмиз. У трансфер ҳал бўлмагунча менга тиниmsиз хабарлар ёзди. Энг яқин дўстингиз билан ҳар куни бирга машғулот ўтказиш ва майдонга тушиш — бу футболчи учун энг ажойиб ҳис туйғу", — дея қўшимча қилди Роджерс. Эндиликда ушбу дует Челси ҳужум чизиғининг асосий кучи бўлиши кутилмоқда.
Ушбу трансфер Англия Премер-лигасидаги кучлар нисбатига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Челси ўз таркибини ёш ва иқтидорли футболчилар билан кучайтиришда давом этмоқда. Роджерснинг кўп қирралилиги — унинг ҳам марказда, ҳам қанотларда бирдек самарали ўйнай олиши Хаби Алонсо учун янги мавсумда кенг тактик имкониятлар яратади.






























Изоҳлар 0
…