Қашқадарёда 3 ёшли бола иссиқ машина ичида қолиб ҳалок бўлди

Қашқадарёда 3 ёшли бола иссиқ машина ичида қолиб ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 3 ёшли тарбияланувчи боғча транспортида унутиб қолдирилиши оқибатида вафот этди.

Макттабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, воқеа 4 июнь куни тумандаги "Зафар" маҳалласи ҳудудида жойлашган оилавий нодавлат боғчада содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бола иссиқ ҳавода автомобил ичида қолиб кетган. Оқибатда у фожиали тарзда ҳаётдан кўз юмган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда воқеа сабаблари ва масъул шахсларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар