Тошкент вилоятида 344 марта йўл ҳаракати қоидалари бузган “Spark” аниқланди
1 дақиқа ўқиш141

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида қидирувда бўлган «Spark» русумли автомашина аниқланди.
Мажбурий ижро бюроси маълумотига кўра, ушбу автомобиль билан 344 марта йўл ҳаракати қоидалари бузилган.
Қоидабузарликлар учун 175 миллион сўмдан ортиқ жарима белгиланган, аммо улар ўз вақтида тўланмаган.
Шу сабаб ижро ҳужжатлари юритувга олинган ва автомашина қидирувга берилган. Ҳозирда ҳолат бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…