Тез оқар каналга тушиб кетган эркак мўъжиза туфайли омон қолди

Тез оқар каналга тушиб кетган эркак мўъжиза туфайли омон қолди

Шаҳрисабз туманидан оқиб ўтувчи тез оқар каналда фожиага айланиши мумкин бўлган ҳодиса юз берди.

Маълум қилинишича, бир фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб кетган. Кучли оқим уни қарийб 100 метр масофага оқизиб кетган ва у қирғоқ яқинидаги шох-шаббаларга илиниб қолган.

Айнан шу ҳолат унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун муҳим омил бўлган. Акс ҳолда, оқим фуқарони янада узоққа олиб кетиши мумкин эди.

Яқин ҳудуддаги “Зибинисо” болалар оромгоҳида хизмат қилаётган оддий аскар Ш. Бобоев сувда ёрдамга муҳтож одамни пайқаб қолиб, дарҳол Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар берган.

Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар махсус анжомлар ёрдамида тезкор амалиёт ўтказиб, фуқарони каналнинг қарама-қарши қирғоғидан хавфсиз ҳудудга олиб чиққан.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар