11:20 / 30.04.2017
7 233

Туркманистон Президенти от пойгасида ғолиб бўлди

Туркманистон Президенти от пойгасида ғолиб бўлди
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бугун, 29 апрель куни мамлакатда ўтказилган от чоптириш мусобақаси ғолиби бўлди.

Ушбу мусобақа ҳар йили апрель ойининг охирги якшанбасида нишонланадиган “Туркман тулпори” куни муносабати билан ўтказилди. Чавандозлар пойгаси 1,2 км оралиқ масофага Ашхобод яқинидаги Ахалтекин от комплексида бўлиб ўтди.

Пойгада Президентдан ташқари яна 6 нафар тажрибали чавандоз иштирок этди. Жумладан, ҳар бир вилоят ҳамда Ашхободдан биттадан вакил қатнашди. Отчопардаги бошловчининг сўзларига қараганда, президент чавандозлик қилган от – Ахалтекин қора саман оти Мирасни мамлакат раҳбарининг набираси Каримгули Бедимуҳамедов парваришлаб, пойгага тайёрлаган ва бобосига ҳадя қилган.

Гурбангули Бердимуҳамедов Мирасда масофани 1 дақиқаю 25 сонияда босиб ўтиб, мусобақа ғолибига айланди ҳамда бош мукофот – Toyota Land Cruiser Prado автомобилининг калитини қўлга киритди. Мамлакат раҳбари автомобиль калитини қишлоқ хўжалиги вазирига тақдим этиб, ушбу машинани йилқичилик мутахассисларининг эҳтиёжлари учун ишлатишни таклиф этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туркманистон Президенти от пойгасида ғолиб бўлди