
Ҳиндистонда бир эркак шифохонага оёғи бармоғидаги оғриқ билан шикоят қилган. Шифокорлар эркакка оёғини операция қилишни таклиф қилишган ва уни рентген қилишган. Рентген натижалари эса кўпни кўрган шифокорларни ҳам ҳайратлантирди: аниқланишича, беморнинг организмида 75 та игна бор бўлган. Бу ҳақда Daily Mail нашрига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
Игналар беморнинг қўл-оёқлари, бўйин соҳаларида бўлган.
Эркак бу игналар унинг организмига қандай тушиб қолганини билмаслигини айтган. бироқ шифокорлар бу атайлаб қилинганини тахмин қилишмоқда. Таъкидланишича, эркак маҳаллий темир йўл компаниясида ишлайди. Ҳозир у шифохонага ётқазилган ва шифокорлар кузатуви остида қолмоқда.


Фото: dailymail.co.uk «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар