Мажбурият бажарилди

Мажбурият бажарилди
Қисқача

Мажбурий ижро бюросининг Пахтаобод туман бўлимида вояга етмаган фарзанд учун 4 минг АҚШ доллари миқдоридаги алимент ундириб берилди. Ушбу маблағ эр-хотиннинг ўзаро келишувига асосан от томонидан фарзанди учун тақдим этилди. Шундан сўнг, ундирувчи аёл ўз хоҳишига кўра муайян суммадаги пулларни олиб, ижро ҳужжатини тамомланишини сўраб ариза берди. Натижада ундирувчи аёлнинг аризасига мувофиқ мазкур ижро иши муваффақиятли якунланди.

Оила - жамиятнинг асосий бўғини, муқаддас маскан. Чунки бу даргоҳда инсон дунёга келади, шахс сифатида шаклланиб, таълим-тарбия топади. Жамият фаровонлиги ҳам оиланинг тинч-тотувлигида. Бироқ, сўнгги кунларда оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, ажримларни олдини олиш, болаларнинг ижтимоий ҳимояси долзарблигича қолмоқда.

Вояга етмаган шахсларнинг манфаатлари ҳимояси Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алоҳида назоратга олинган. Алимент ундирувига оид ижро ҳужжатлари келиб тушиши биланоқ ижрога қаратилиб, ундириш чоралари кўриб борилмоқда.

Бюронинг Пахтаобод туман бўлимида ҳам ижро иши бўйича 4 минг АҚШ доллари ундириб берилди. Ижро ҳаракатлари давомида аёл ўз хоҳишига кўра муайян суммадаги пулларни олиш эвазига ижро ҳужжатини тамомланишини сўради. Эр-хотин келишувига биноан, алимент тўлови учун 4 минг АҚШ доллари отадан фарзанди учун тақдим этилди.

Шу билан, ундирувчи аёлнинг аризасига мувофиқ ижро иши якунланди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар