
Барак ва Мишель Обама Чикагода янги ишчи ўринлар яратишга 2 миллион доллар ажратадиган бўлишди. Kun.uz сайти шу ҳақида хабар берди.
"Мишель ва мен ёзги ишга жойлашув дастури бўйича 2 миллион доллар ажратамиз", - деди Обама.
Унинг сўзларига кўра, тўрт йилдан кейин Чикагодаги Жонсон паркида ихтисослаштирилган музей-марказ очилади. У ҳам президент кутубхонаси, ҳам Обама фонди штаб-квартираси сифатида хизмат кўрсатади.
"Бироқ биз тўрт йил кута олмаймиз, шунинг учун Мишель билан ҳозирнинг ўзиданоқ ёрдамга бел боғлашга қарор қилдик", - дея қўшимча қилди собиқ президент. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 