АҚШда 2 май куни номаълум жиноятчи рассом Кристофер Вулнинг "Номсиз 2004" деб аталган, 3 млн доллар турадиган суратини яроқсиз ҳолга келтирди. Ушбу ҳолат Аспендаги (Колорадо штати) Опера галереясидаги кузатув камерасига муҳрланиб қолган, деб ёзади Kun.uz сайти.
Қора кўзойнак ва кепкада бўлган эркак сурат ёнига келиб, уни пичоқ билан кесиб ташлаган. Сўнгра галереядан қочиб чиқиб кетган. Эркак умумий ҳисобда галереяда 15 сониядан камроқ вақт бўлган. Ҳозирча эркакни ушлаш ва шахсини аниқлашга муваффақ бўлинмаган.
Aspen Times нашрига галерея эгаси Грегори Лахмининг маълум қилишича, сурат деярли яроқсиз ҳолга келган, бироқ ҳали ҳам кўргазма залида қолмоқда.
Лахми ассистентининг қўшимча қилишича, галереяда машҳур рассомлар Пабло Пикассо ва Марк Шагалнинг ижоди намуналари бўлишига қарамасдан, жиноятчи айнан шу суратни нишонга олган.
Музей ходимлари воқеа содир бўлишидан бир неча ҳафта олдин уларга ғалати қўнғироқлар бўлганини эслаб ўтишди. Қўнғироқ қилганлар сурат ҳақиқатан ҳам галереяда эканлигини билишмоқчи бўлишган.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди