Андижонда 32 ёшли аёл беш нафар чақалоқни дунёга келтирди

Андижон шаҳрида 32 ёшли аёл беш нафар фарзандни дунёга келтирди. Туғруқ ҳомиладорликнинг 31 ҳафта 5 кунлик муддатида амалга ошган.
Туғилган чақалоқларнинг уч нафари қиз, икки нафари ўғил бўлган. Энг оғир чақалоқ 1605 грамм, энг кичиги эса 1205 грамм вазнда туғилган.
Болаларнинг вазни:
• 1450 граммли қиз
• 1605 граммли ўғил
• 1495 граммли қиз
• 1585 граммли ўғил
• 1205 граммли қиз
Она ва беш нафар чақалоққа тиббиёт ходимлари томонидан зарур муолажалар кўрсатилмоқда. Улар шифокорлар кузатувида қолмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…