Ўзбекистонда 6 оёқли қўзичоқ туғилди (видео)

Ўзбекистонда 6 оёқли қўзичоқ туғилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда дунёга келган 6 оёқли қўзичоқ акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Видеодан кўринишича, қўзичоқнинг олдинги икки оёғи орасида яна бир жуфт оёқ шаклланган. Айнан шу ноёб ҳолат кўплаб фойдаланувчиларнинг эътиборини тортди.

Видео муаллифи буни Аллоҳнинг мўъжизаси эканини таъкидлаб, авваллари бундай ҳодисалар ҳақида асосан хориж давлатларида эшитганини, энди эса шундай ноёб воқеа Ўзбекистонда ҳам кузатилганини айтади.

Мазкур видео қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Изоҳларда кўплаб кузатувчилар ушбу ҳодисани Аллоҳнинг қудрати ва мўъжизаси сифатида баҳолаб, ўз фикрларини билдирмоқда.

Ҳозирча қўзичоқнинг айнан қайси ҳудудда туғилгани ҳамда унинг соғлиғи юзасидан расмий маълумотлар эълон қилинмаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар