Машина балонлари тагида жон берган 6 ёшли бола воқеа жойида жон берди

Жорий йилнинг 1 июл куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг Чўлдарахт кўчасида Траккер русумли автомобил иштирокида фожиали йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳаракатланиб келаётган машина йўлга чиқиб қолган 6 ёшли болани уриб юбориши оқибатида у воқеа жойида вафот этди. Ҳодиса акс этган видеода ёрдам сўраб бақираётган қиз марҳум боланинг опаси экани айтилмоқда.
Жорий йилнинг 1 июль куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида бола ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълумотларга кўра, воқеа Чўлдарахт кўчасида юз берган. Ҳаракатланиб келаётган Tracker русумли автомобиль йўлга чиқиб қолган 6 ёшли болани уриб юборган.
Ҳодиса акс этган видеода бола автомобилнинг олд қисмига дуч келгани, кейин эса машина ҳаракатни давом эттиргани кўринади. Аянчли воқеа оқибатида бола воқеа жойида вафот этган.
Видеода ёрдам сўраб бақираётган қиз боланинг опаси экани айтилмоқда.
Ҳозирча ҳодиса юзасидан расмий идоралар томонидан қўшимча маълумот берилгани йўқ. ЙТҲ сабаблари ва ҳайдовчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо тергов давомида аниқланади.































Изоҳлар 0
…