
МДҲ давлатлари ёшлари орасида кенг ёйилган ва уларни жонига қасд қилишга ундовчи “Кўк кит” ўйини асосчиси судда ўз жиноятига иқрор бўлди.
2016 йилнинг ноябрида қўлга олинган 21 ёшли Россия фуқароси Филипп Будейкин охирги суд мажлисида жамоатчилик орасида тозалаш ишлари олиб борганини айтиб, қурбонларини “биологик чиқиндилар” деб атади.

Суратда Филипп Будейкин
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги қамоқхонада ушлаб турилган Будейкин 16 нафар ёш қизларни ушбу йўл билан ўз жонига қасд қилишга ундашликда айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 50 кунга тақсимланган, турли вазифалардан ташкил топган “ўйинда” ёшларга ўзига озор етказиш, қўрқинчли фильм томоша қилиш, тун ярмида уйғониш каби кўрсатмалар берилади. Сўнгги вазифа ўлароқ эса ўз жонига қасд қилиш талаб қилинади.
Манба: Hilol.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар