22:42 / 14.05.2017
6 627

Президент давлат телеканаллари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия ташкил қилди

Президент давлат телеканаллари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия ташкил қилди
Ўзбекистон президенти томонидан Миллий телерадиокомпания фаолияти чуқур ўрганиб, хорижий тажриба асосида телеканаллар самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқадиган комиссия тузилди, деб ёзади Hordiq.uz.

Комиссия Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси фаолияти бўйича махсус сўровнома ўтказади.
Барча бу борада ҳамкорлик қилиши ва миллий телерадиокомпания фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги ўз таклифларини билдириши мумкин. Барча таклифлар комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Таклифлар ушбу ҳавола орқали йўлланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, президент матбуот котиби Асад Хўжаев ОАВ билан учрашувида Ўзбекистонда давлат телеканалларини ислоҳ қилишга қарор қилингани ҳақида айтиб ўтганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент давлат телеканаллари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия ташкил қилди