Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти ходимлари Бешариқ тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассиси Зоир Олтмишов ва унинг ҳамтовоғи – “Жасурбек Т” фермер хўжалиги раҳбари Тоҳир Эсоновни пора олиш чоғида қўлга олишди, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Миллий хавфсизлик хизмати идораларига Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида яшовчи фуқаро “А.Д” ариза билан мурожаат қилган. Унинг таъкидлашича, “Жасурбек Т” фермер хўжалиги раҳбари Т.Эсонов ундан 16 сотих ер олиб бериш учун 5,5 минг АҚШ долларини талаб қилган.
Тезкор ходимлар ушбу ариза асосида махсус амалиёт ўтказишди, унинг давомида Т.Эсонов 5,4 минг доллар ва 800 минг сўмни пора тариқасида олаётган вақтида ушланди.
"Дастлабки тергов жараёнида Эсонов ушбу сумма Бешариқ тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассиси З.Олтмишовга мўлжаллангани, у аризачига 16 сотих ер ажратиш учун тегишли ҳужжатларни тақдим этиши керак бўлганини хабар қилди. Қўлга олинган шахс ўз сўзларини тасдиқлаш мақсадида ҳамтовоғига пул маблағларини назорат остида беришга рози бўлди", - дея таъкидлаб ўтди МХХ вакили.
Натижада Олтмишов тама қилинган суммани олиш чоғида ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент З.Олтмишов ва Т.Эсоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 (Фирибгарлик) ва 211 (Пора бериш) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди