Тошкент вилоятида солиқ ходими пора билан боғлиқ ҳолатда фош этилди

1 дақиқа ўқиш158
Тошкент вилоятида солиқ ходими пора билан боғлиқ ҳолатда фош этилди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида солиқ инспекцияси ходими билан боғлиқ коррупция ҳолати фош этилди. ДХХ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бош инспекторнинг воситачиси пул олаётган вақтда ушланган.

Маълумотларга кўра, ҳолат «Чинни бозор»да фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор билан боғлиқ. Текширув давомида тадбиркор тўловларни мобил иловалар орқали шахсий банк картасига қабул қилиб келгани, тушум эса ҳисоб рақамига киритилмагани аниқланган.

Шундан сўнг солиқ инспектори тадбиркорга 160 млн сўм жарима қўлланиши мумкинлигини айтган. У ушбу масалани яшириш ва жарима расмийлаштирмаслик эвазига 1000 доллар талаб қилгани билдирилмоқда.

Тезкор тадбир вақтида инспекторнинг воситачиси пулни қабул қилиб олаётганида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?