iPhone’ни қайтариш 1000 долларга тушди: Навоийда терговчи ушланди

iPhone’ни қайтариш 1000 долларга тушди: Навоийда терговчи ушланди

Навоий вилоятида ИИБ терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қизилтепа тумани ИИБ Тергов гуруҳи катта терговчисининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилган.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 июль куни 2003 йилда туғилган фуқаронинг телефонида тақиқланган диний материаллар бўлиши эҳтимоли билан iPhone 17 Pro Max русумли телефони олиб қўйилган.

Терговчи ушбу телефонни қайтариб бериш эвазига икки нафар воситачи орқали 1000 АҚШ доллари олган вақтда ушлангани айтилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар