МХХ вакилининг айтишича, 65 ёшли Умарқул Қодиров келини Абдуллаеванинг (тергов манфаатлари юзасидан исм-шарифлар ўзгартирилган) ўлими учун 2 минг доллар тўлашини билдириб қотил излаган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эътиборига тушади.
«У ўғлининг Абдуллаева билан ажрашиш жараёнида келинининг умумий мулкка даъво қилишидан норози бўлган. Махсус операция чоғида Қодиров гўёки келинининг ўлимини тасдиқловчи фотосуратни кўрганидан сўнг 2 минг долларни ёлланма қотил сифатида иш олиб борган оператив ходимга бераётганида қўлга олинди», — деб маълум қилди МХХ ходими.
Ҳозирда Умарқул Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25- («Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш») ва 97- («Қасддан одам ўлдириш») моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди