date

Қашқадарёда 49 ёшли золим қайнона келинининг вафотига сабабчи бўлди

Қашқадарёда 49 ёшли золим қайнона келинининг вафотига сабабчи бўлди

Суд ҳужжатларига кўра, Чироқчи туманида яшовчи қайнона 2022 йилдан 2025 йил октябрига қадар келинини мунтазам ҳақорат қилиб, бир неча бор урган, уйидан ҳайдаб юборган ҳамда руҳий босим ўтказиб келгани аниқланган.

Ҳаттоки келинини ота-онаси билан учрашишини чеклаб, телефонидан фойдаланишига ҳам тўсқинлик қилган. Айрим ҳолатларда эса уни сочидан тортиб кўчага судраб чиқаргани, юз ва танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказгани аниқланган.

Келин эса 2025 йил 2 октяабр куни марҳума қайнонаси томонидан давомли равишда ўтказилган жисмоний ва руҳий босимларга чидай олмай, яшаш уйидаги молхонада ўз жонига қасд қилган.

Қайнона судда айрим ҳолатларни қисман тан олиб, келинига тарбия мақсадида танбеҳ берганини, айрим пайтларда урганини билдирган. Шунингдек, у уч нафар неварасини тарбиялаётганини айтиб, суддан енгиллик сўраган. Аммо жиноятга жазо муқаррар деганларидек, золим қайнона 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда 49 ёшли золим қайнона келинининг вафотига сабабчи бўлди