7 991
Алишер Усмонов видеомурожаати: қамалганлик сабаблари, тадбиркорлик ва инсонийлик ҳақида
Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов “Коррупция билан кураш фонди” асосчиси, сиёсатчи Алексей Навальнийга видеомурожаат билан чиқди, деб хабар бермоқда Кун.уз. Миллиардер Навальнийнинг бир қанча вақт аввал қилинган илтимосини қўллаб-қувватлашга рози бўлган ва уни “ярамас” – “бошқа инсонни билмай туриб, у ҳақда ёлғон гапиришга тайёр бўлган одам” деб атади.
Навальний Усмонов видеосини ўз каналида жойлаштирди ва “пора берувчи, пора олувчи, фирибгар ва қаллоб”га яқин вақт ичида жавоб қайтаришга ваъда берди.
Тадбиркор Навальнийнинг Собиқ иттифоқ даврида олти йил қамоқда ўтирганига оид баёнотларини тасдиқлади, бироқ бу ишни «мавжуд бўлмаган» деб атади. Унинг кўрсатишича, «мамлакат Олий суди томонидан тўла оқланган киши – жиноятчи эмас» ҳамда у Навальнийни «омадсиз», «муваффақиятсиз тадбиркор» ва «суд органлари ҳукми» ҳамда «шартли муддат остидаги» «жиноятчи», деб атади.
«Менинг яширадиган нарсам йўқ, мен сендан фарқли равишда, олти йил қамоқда ўтирганман ва бу ҳақиқатдан ҳам сохталаштирилган иш бўйича бўлган: социалистик мулкни ўғирлаш. Сен мен зўрлаш учун қамоқда ўтирганимни айтдинг, яъни мақолалар бўйича манипуляция орқали ва сен бу ерда инсонлар ҳамда ярамас одамлар ўртасидаги чегарани дарҳол олиб ташламоқчи бўлдинг», — дея таъкидлаб ўтди тадбиркор.
«Сендан фарқли равишда, мен ҳаммаси учун ўз меҳнатим, қобилиятларим, ҳалоллигим билан тўлаганман. Сен умринг давомида менга ҳеч қачон туҳмат қила олмайсан. Лёша, барибир менинг олдимда жавоб беришинга тўғри келади», — деди Алишер Усмонов.
Унинг маълум қилишича, Навальний Усмоновни Россия резиденти сифатида солиқлар тўламаганликда айблаб, ёлғон гапирмоқда.
«Ўзинг қаерда солиқларни тўлайсан? Мен эса фақат Россияда тўлайман. Сен алдаётган одамлар билиши керак-ки, ҳатто шу йилнинг ўзида 2,7 миллиард рубллик солиқни декларациядан ўтказдим, ўн йил давомида эса қарийб ярим миллиард доллар тўладим», — деган Усмонов.
Усманов давлатини йирик хусусийлаштириш келишувлари орқали ишлаб топгани борасидаги айбловларни ҳам рад этди.
Бундан ташқари, Усмонов Навальнийнинг мустақил суриштирув ўтказишини танқид қилди ва пора бериш борасидаги барча айбловларни рад этди. Тадбиркор, шунингдек, Навальнийга узр сўрашни ва «тинчгина яшаш»ни таклиф қилган.
18 май куни Москва шаҳрининг Люблина суди Усмоновнинг Навальнийга қарши даъво аризаси бўйича ишни кўриб чиқа бошлади. Унда кўрсатилишича, тадбиркор сиёсатчига нисбатан молиявий даъвода эмас, бироқ «Навальнийни ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни рад этишга мажбурлашни» талаб қилди.
[media=https://youtu.be/cRT0oVAZZec] «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди