
Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний миллиардер Алишер Усмоновга жавоб видеомурожаати билан чиқди ҳамда уни ўз фаолиятини бошлаётган видеоблогер, деб атади.
«Ҳурматли, Алишер Бурҳонович Усмонов, албатта, мен жавоб бераман ва сизнинг қандай муттаҳам эканингизни бандлар бўйича шахсан ўзингизга эслатаман, ҳамда қолганларга ҳам айтиб бераман. Сизни ишонтириб айтишим мумкинки, менинг сўзларим анча ишонарли чиқади», — деди Навальний ўз видеосида.
Шунингдек Навальний яқин вақт ичида тадбиркорга ўзининг тўла жавобини бериши ҳақида ҳам ваъда берган.
Аввалроқ Алишер Усмонов “Коррупция билан кураш фонди” асосчиси, сиёсатчи Алексей Навальнийга видеомурожаат билан чиққани ҳақида хабар бергандик.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар