Ҳаёт гўзал! Бу гўзал ҳаётимизни осмон қадар чексиз имкониятлар безаб турибди. Шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, улкан муваффаққиятларга эришиш мумкин. Лекин барча ҳам шу туйғуларни ҳис қилаётганмикин?
Яқинда икки дугонанинг суҳбатини эшитиб қолдим. Интернетга жойлаштирган расмларининг таҳлилидан бошлаб, суҳбат тунги клубларда кўрсатаётган «маҳорат»ларига бориб тўхтади.
Юрагимга ғашлик югурди ва бирдан чақмоқ урган кишидек қўрқув босди. Жамиятимизнинг оғриқли нуқталари ёки беэътиборлигимиз, бефарқлигимизнинг маҳсулими булар?
Ахир улар бўлажак оналар, эртага уларнинг фарзандлари қандай бўлади? Жўшқин ёшлигини жаҳолат уруғлари сепилгувчи «рақсхоналарда», разиллик гулларининг ёқимсиз ҳидидан маст бўлиб қурбон қилаётган бу «замонавий» қизлар фарзандларини ҳам маърифат чашмасидан баҳра олишларига, уларнинг илм ўрганишга совуққонлик билан қарашлари улкан тўсиқ бўлмасмикан?
Ҳаммасидан ҳам энг ачинарлиси, бу «дугона» ларнинг яна қанча шундай «дугона»лари бор экан. Ер юзидачи? Бундай «дугона»лар жуфтлиги қанчани ташкил этиши мумкин? Уларнинг яқинлари, ота-оналаричи нималар билан банд? Фарзандларининг жаҳолат аталмиш қулфнинг калитига айланиб бораётганларидан хабарлари бормикан?
Азиз замондош билиб-билмай кўнглингизга озор етказган бўлсам минг бор узр. Умр аталмиш омонат жуда ҳам қисқа. Уни оғриқли, оғриқли саволларга жавоб топиш билан эмас, бахтли кулгилар, зафарли онлар, рағбат қарсаклари остида ўтказайлик. Зеро, кўзларининг қароғида, жонининг ардоғида бизларни асраган ота-оналаримизнинг барча орзу-умидлари биз фарзандларидандир.
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?