Ювентус Яссине Боуноу трансферига қизиқиш билдирмоқда

Саудия Арабистонининг Ал-Ҳилал клуби дарвозабони Яссине Боуноу Европанинг гранд жамоалари эътиборини тортишда давом этмоқда. Ал Жазеера нашри тарқатган маълумотларга кўра, Италиянинг гранд клубларидан бири бўлган Ювентус марокашлик тажрибали посбонни ўз сафига қўшиб олиш ниятида ва унинг трансфери учун тахминан 9 миллион евро таклиф қилишга тайёр турибди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ҳозирги кунда Ал-Ҳилал сафида келажаги борасида саволлар туғилаётган дарвозабоннинг шартномаси 2028-йил ёзига қадар мўлжалланган. Бироқ, жамоага Моҳаммед Ал-Оваис қайтганидан сўнг, клуб раҳбарияти Яссине Боуноуни фақат қитъа мусобақалари учун рўйхатдан ўтказиш вариантини кўриб чиқаётгани хабар қилинган эди. Бу сценарий эса ўз навбатида футболчининг ўзига маъқул келмаяпти.
Трансфер бозори ва ёш омили
Трансфермаркт порталининг маълумотларига кўра, Яссине Боуноу 2023-йил ёзида Ал-Ҳилал клубига ўтганидан кейин унинг бозор қиймати пасайиб борган эди. Саудия Арабистонига кўчиб ўтишидан олдин унинг қиймати 12 миллион еврони ташкил қилган бўлса, вақт ўтиши билан бу кўрсаткич босқичма-босқич пасайиб, ўрта муддатларда 5.5 миллион еврогача тушиб кетганди.Бироқ Ювентус таклиф қилаётган 9 миллион евролик сумма футболчининг ҳозирги расмий қийматидан қарийб 65 фоизга юқори эканини кўрсатади. Ёшини инобатга олганда, бу трансфер қиймати бозор мантиқига кўра ўзига хос қадам ҳисобланади, чунки Европанинг етакчи клублари одатда фаолиятининг якуний босқичига яқинлашиб қолган ўйинчиларга бундай маблағ сарфлашга эҳтиёткорлик билан ёндашади.
Келажакдаги қарорлар
Маълум бўлишича, марокашлик дарвозабон фақатгина халқаро турнирларда майдонга тушиш шартини рад этмоқда ва бу ёзги трансфер ойнасида унинг клубни тарк этиш эҳтимолини реал воқеликка айлантирмоқда. Ал-Ҳилал ўзининг сўнгги йиллардаги энг барқарор ва ишончли ўйинчиларидан бирини қўйиб юборишга тайёр турган бир пайтда, Ювентуснинг қизиқиши вазиятни тубдан ўзгартириб юбориши мумкин.Италия клубининг бу қадами нафақат тажрибали посбоннинг халқаро майдонлардаги обрўсини, балки унинг ҳали ҳам Европа грандлари талабига жавоб бера олишини яна бир бор тасдиқлайди. Агар томонлар келишувга эришса, Яссине Боуноу фаолиятини А Серияда давом эттириши ва Турин клубининг ҳимоя чизиғига қўшимча тажриба олиб кириши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…