Абдулла Қурбонов холасининг қўшниси бўлган Наргиз билан анча йиллар олдин танишган. У пайтлари Абдулла Қурбонов Озарбайжоннинг Қорапиримли қишлоғида яшарди. Кейинчалик уларнинг қишлоғи ишғол қилингандан сўнг, Тартар туманига оиласи билан кўчиб ўтишган. Абдулла олдинлари мусиқа таҳсилини олган бўлса-да, аммо кейинчалик компьютер муҳандиси бўлишга қарор қилади. Ёлғиз фарзанд бўлган Абдулла ҳарбий хизматдан қайтган кезда, холасининг қўшниси бўлган Наргиз билан танишиб қолади. Ана шундан сўнг уларнинг ўртасида достонларга мавзу бўлгудек чин муҳаббат куртак очди. Уларнинг муҳаббати 9 йил давом этди.
Бир куни у билан бахтсиз тасодиф юз берди. Тоғли тумандаги портлашда жабр кўрган Абдулла 10 кундан сўнг кўзларини шифохонада очди.
“Ўзимга келганимда ҳамма ёқ қоп-қоронғи эди. Шифохонада эканимни айтишди. Бош суягим қаттиқ лат еган ва юзим йиртилиб кетган экан. Жарроҳлик амалиётларидан сўнг юзимнинг бир қисмини қайта тиклашди. Аммо кўзларим энди кўрмасди…”
Шифохонадан чиққанидан сўнг Абдулла ўзини Наргиздан олиб қочиб юрди. У “Кўзи кўрмайдиган ва бадбашара бўлиб қолганим учун мендан кўнгли совиб қолса керак”, деб ўйлаганди. Аммо ҳеч нарса у ўйлагандек бўлиб чиқмади. Наргиз ундан воз кечмади. Хозирда 28 ёшли жуфтликнинг 6 яшар ўғли ва 5 яшар қизи бор.
“Болаларимни ҳаётда кўролмасам-да, тушларимда кўраман. Уйғонган заҳоти Наргиздан сўрайман. Уларнинг кўриниши худди мен тушимда кўргандек бўлиб чиқади”.
Абдулла Қурбонов гарчи кўзлари кўрмаса-да, мусиқани маромига етказиб чала олади. Ҳатто баъзан ёнида кимдир бўлса, машина ҳам ҳайдай олади.
“Ёнимда Наргиз бор экан, ҳеч қандай қийинчиликлар мени синдиролмайди…”, дейди у.
Абдулла ва Наргизнинг севгиси айни пайтда ўлдим-куйдим деб, севгини ўйинчоқ қилиб юрган ёшларга ўрнак бўлса қанийди!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?