22:00 / 01.06.2017
6 495

Ҳоким ишдан олиниши аввалдан башорат қилинадиган воқеа бўлиб қолди

Ҳоким ишдан олиниши аввалдан башорат қилинадиган воқеа бўлиб қолди
Давлат раҳбарининг ҳар ташрифидан сўнг ҳоким ишдан олиниши аввалдан башорат қилинадиган воқеа бўлиб қолди. Ушбу фикрлар “Таҳлилнома” дастури орқали журналист Жамшид Умрзоқов тилидан баён қилинди. Дастур бошловчисининг таъкидлашича, ушбу вазият ортида узоқни кўзлаган стратегия мавжуд бўлиб, бу собиқ ҳокимлар ўрнига вазир ва давлатнинг йирик идоралари раҳбарлари тайинланаётганида кўринади. Бу уларининг халқ орасидаги асл вазиятни ўрганишлари, одамлар билан ҳамнафас бўлиб яшашлари учун қилинаяпти.

Чунки, ҳақиқий раҳбар халқ дарди билан яшай бошласа, йиллар давомида тўпланиб қолган ёки янги пайдо бўлган муаммоларни тезда пайсалга солмасдан, қолган ишга қор ёғиб кетмасдан аввал бажарсагина, лавозимида узоқроқ қолади, — деган фикрлар “Таҳлилнома” минбарида ошкора янгради. Аввал хабар қилинганидек, Чилонзор ва Юнусобод туманлари ҳокимлари лавозимига икки давлат қўмиталарининг собиқ раҳбарлари Даврон Ҳидоятов, Бахтиёр Абдусаматов тайинланган эди.

Манба: 1news.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳоким ишдан олиниши аввалдан башорат қилинадиган воқеа бўлиб қолди