
Жорий йилнинг 28 май куни 1989 йилда туғилган Тошкентлик фуқаро “Флешка” савдо марказида iPhone 7’ни ўғирлади. Қурилманинг ўрнига эса фуқаро кафель бўлакчасини жойлаштириб қўйган, деб ёзади Hordiq.uz сайти.
Маълумотларга кўра, ўғри янги телефонни шунчаки кўриш баҳонаси билан олган ва қурилманинг ўрнига қутига кафель бўлакчасини жойлаштирган. Кафель бўлакчасининг ҳажми ва оғирлиги телефонникига ўхшаш бўлган.
Шундан сўнг, фирибгар дўконни тарк этган ва ўғирланган қурилмани қўшни дўконда 500 АҚШ долларига пуллаган. Ўғри пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Ушбу масала бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлиб, айни вақтда тергов ишлари олиб борилмоқда «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар