ИИББ 402 нафар қидирувдаги шахс ушланганини маълум қилди

Тошкент шаҳар ИИББ тезкор-қидирув тадбирлари якунлари бўйича маълумот берди. Унга кўра, пойтахтда жиноятчиликка қарши кураш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси ва қурол сақлаш ҳолатларини аниқлаш бўйича қатор чоралар кўрилган.
Тадбирлар давомида 34 дона ўқотар қурол ва 668 дона ўқ-дори мусодара қилинган. Шунингдек, 49 дона пневматик қурол ҳамда 1 429 дона совуқ қурол аниқланган.
Гиёҳванд моддалар билан боғлиқ йўналишда 640 та ноқонуний муомала ҳолати фош этилган. Натижада 84 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда ва қарийб 4,8 минг дона кучли таъсир қилувчи модда муомаладан чиқарилган.
Жиноятларни очиш бўйича ҳам маълумот берилди. Қайд этилишича, 407 та жиноят иши “иссиқ изидан” очилган. Қидирувда бўлган 402 нафар шахс ушланган.
Бундан ташқари, бедарак йўқолган 164 нафар фуқаро топилиб, яқинларига қайтарилган.































Изоҳлар 0
…