20:18 / 07.06.2017
10 145

Президент ташрифидан сўнг Андижон давлат тиббиёт институти ректори ўзгарди

Президент ташрифидан сўнг Андижон давлат тиббиёт институти ректори ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Ташрифдан сўнг Андижон давлат тиббиёт институтининг ректори Абдушукур Содиқов лавозимидан озод этилган. Содиқов олийгоҳга 2015 йилнинг декабрь ойидан бери бошчилик қилиб келаётган эди.

Бугун, 7 июнь куни Мадамин Мўминович Мадазимов институтнинг янги ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар берди.

Мадамин Мўминович Мадазимов 1964 йил 24 майда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида туғилган.

Тиббиёт фанлари доктори, доцент 130 дан ортиқ илмий иш, 12 та ихтирога патентнинг муаллифидир. Унинг раҳбарлигида 1 та номзодлик ва 4 магистрлик диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинди ва 2 та докторлик ва 6 магистрлик диссертацияси бажарилмоқда.

Мeҳнат фаолиятини 1985 йилдан Андижон давлат тиббиёт институти жарроҳлик мутахассислиги бўйича клиник ординаторлигидан бошлаган.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Мадазимов янги лавозимга келгунга қадар Андижон давлат тиббиёт институтида 2007 йилдан маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор ва оз фурсат институт ректори вазифасини бажарган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент ташрифидан сўнг Андижон давлат тиббиёт институти ректори ўзгарди