14:42 / 10.06.2017
6 648

Ўзбекистонлик ўқитувчилар илк марта Жанубий Кореяга жўнаб кетди

Ўзбекистонлик ўқитувчилар илк марта Жанубий Кореяга жўнаб кетди
Кеча, 9 июнь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессор-ўқитувчиларидан иборат делегация Жанубий Кореянинг Жежу Миллий университетига ташриф буюришди.

Университет профессор-ўқитувчиларини Жежу Миллий университети вице-президенти, профессор Доо Чеул Ким кутиб олди ва учрашув ташкил қилинди.

Учрашув чоғида икки университет имкониятлари хусусида гапирилди. Профессор-ўқитувчилар, талабалар алмашиш, илмий соҳада ҳамкорлик қилиш, биргаликда ўқув қўлланмалар яратиш устида иш олиб бориш каби истиқболли режалар муҳокама қилинди.

Бугун, 10 июнь куни икки олий ўқув юртининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, икки давлат университетлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари бир неча ой олдин бошланган. Халқаро журналистика факультети декани Алишер Матякубов, факультет ўқитувчиси Беруний Алимов, жанубий кореялик кўнгилли доктор Вонтай Соул жаноблари дастлаб алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида илк марта Кореяга боришган эди. Шундан сўнг, бир гуруҳ кореялик олимлар Тошкентга ташриф буюриб, журналистика факультетларининг қўшма конференцияси бўлиб ўтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик ўқитувчилар илк марта Жанубий Кореяга жўнаб кетди

Жамият янгиликлари