Мураккаб халқ ашулалари, Хоразм лазгиси, мақом, сувора, достонларни қойилмақом тарзда куйлаб, ўзбек миллий мумтоз қўшиқчилик санъатининг ривожига муносиб ҳисса қўшган Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишга катта тараддуд кўрилмоқда.
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида Комилжон Отаниёзов уй-музейи, Урганч туманидаги Ғалаба қишлоғида Комилжон Отаниёзов номидаги боғ мажмуаси ва унинг таркибида ижод марказини барпо этиш режалаштирилган.
Устоз санъаткор дафн этилган “Иморат бобо” қабристони ҳудудида янги масжид қурилиши изчил давом этяпти, деб ёзмоқда «Qalampir.uz» сайти.
Юбилей доирасида Хоразм вилояти мусиқали драма театрида ўтказиладиган хотира кечаси, унинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган кўргазма, Шовот туманидаги Комилжон Отаниёзов номидаги маданият ва истироҳат боғида уюштириладиган устоз қўшиқлари ижрочиларининг республика кўрик-танлови, Хива “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасининг “Кўҳна Арк” мажмуасида гала-концерт бўлиб ўтади.
Хоразм Маъмун академиясида ташкил этиладиган илмий-амалий конференция ҳамда бошқа маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни юксак савияда уюштириш белгилаб қўйилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади