14:23 / 14.06.2017
7 209

Олмазор туманида 4.000.000 сўмлик телевизорни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Олмазор туманида 4.000.000 сўмлик телевизорни ўғирлаган шахс қўлга олинди
2017 йилнинг 12 июнь куни тахминан соат 03:30 ларда муқаддам судланган Даврон Мирзахужа ўғли Абдуллаев ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Олмазор тумани ҳудудида фуқаро Абдурашид Умаровнинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, баҳоси 4.000.000 сўмлик «Roison» русумли телевизорини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтда, ушбу ҳудудда тунги хизматни олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар ИИББ» матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда уй-жойига ғайриқонуний равишда кириб, талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исми хар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олмазор туманида 4.000.000 сўмлик телевизорни ўғирлаган шахс қўлга олинди