15:33 / 21.06.2017
5 432

Қозоғистонда буйраги кесиб олинган марҳумнинг яқинлари врачлардан 1 млн танга товон пули талаб қилмоқда

Қозоғистонда буйраги кесиб олинган марҳумнинг яқинлари врачлардан 1 млн танга товон пули талаб қилмоқда
Марҳум Серикболсин Кошербой яқинда оламдан ўтган. Оила аъзоларининг айтишига қараганда, врачлар маҳаллий газета мухбирига интервью бериб, Серикболсиннинг буйрагини кесиб олиш учун яқинлари билан келишилганлигини айтишган. Ваҳоланки, улар йигитнинг буйраги кесиб олинганини касалхона ўликхонасида билиб қолишди. Улардан ҳеч бир врач буйрак масаласида ҳеч нарса сўрамаган, айтмаган. Демак, ўша жарроҳ жиноятига яраша жавоб бериши керак. Бу оилага товон пули сифатида 1 миллион танга тўлаши лозим.

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири эса бу талабни инкор этмоқда. Унинг гапига кўра, ёзма равишда ички аъзоларини кесиб олишларига қаршилик билдирса, бу иш амалга оширилмасди. Серикболсинда эса шу нарса бўлмаган. Демак, врачлар билан ўзаро келишув мавжуд бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Серикболсин Кошербой 2017 йил июн ойида бош қисмидан яраланиб оламдан ўтган. Яқинлари жасадни касалхона ўликхонасидан олиб кетиш учун келганда, иккала буйраги ҳам кесиб олинганини пайқаб қолишди ва дарҳол жанжал кўтаришди.

Айни кунда Серикболсиннинг ўлимига сабабчи бўлган гумондор қамоққа олинган. Шу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Айнан шу жиноий иш доирасида полициячилар ва прокуратура ходимлари касалхонадаги буйрак йўқолиш воқеасини ҳам аниқлаштиришга ваъда беришган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қозоғистонда буйраги кесиб олинган марҳумнинг яқинлари врачлардан 1 млн танга товон пули талаб қилмоқда