Австралиялик собиқ миллионер Дэвид Глэшин (David Glasheen) 1987 йилда молиявий инқирозга учрагандан кейин 20 йил давомида кимсасиз оролда яшаб келмоқда, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Кўчмас мулк соҳасида фаолият олиб борган тадбиркорнинг бойлиги ўша пайтда 28,4 миллион доллар эди. Глэшин инқирозга учрагандан кейин уни рафиқаси ташлаб кетди. Шундан кейин у танишган қиз цивилициядан узоқда яшаш таклифини берди. Глэшин янги рафиқаси билан Квинсленд штатидаги оролда яшай бошлади. Аммо бундай ҳаёт тарзи тезда қизнинг жонига тегиб, у ҳам Глэшинни ташлаб кетди.
Глэшин оролда ёлғиз қолди. Айни пайтда у 73 ёшга кирган, ҳамон оролда Полли лақабли ити билан бирга яшайди. Оролга айрим ҳолларда туристлар ташриф буюришини ҳисобга олмаганда, у кимсасиз ҳисобланади. У оролда турист сифатида ташриф буюрган машҳур америкалик актёр Рассел Кроу билан учрашди.
Собиқ миллионер оролни тарк этишни истамайди. “Мен шу ерда ўлишни истайман. Орол менинг Ердаги жаннатимдир”, дейди Глэшин. Шу билан бирга у инсонлар билан мулоқот қилишни соғинганини ҳам яширмади. Тарки дунё қилган миллионернинг кулбасида қуёш батареяси ва генераторнинг шарофати билан электр қуввати, интернет мавжуд. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»