22:11 / 23.06.2017
9 180

Англия маликаси Диананинг қотили топилди!

Англия маликаси Диананинг қотили топилди!
Қарангки, шунча йилдан бери Англия маликаси Диана автоҳалокатга учраб оламдан ўтгани барчага маълум эди. Буни видеоматериалларда ҳам кенг омма эътиборига намойиш этишган. Афсуски, бундай бўлиб чиқмабди. Яқинда 80 ёшли «Mi5» Англия контразведка собиқ агенти Жон Хопкинс шу ҳақдаги ҳақиқатни ошкор қилди. Отахон айни кунларда оғир хаста. Врачларнинг гапига кўра, у нари борса икки ҳафта яшаши мумкин холос. Шунинг учун қария боқий дунёга кетишдан олдин виждонини поклаб олишга аҳд қилибди.

Хуллас, Диана аслида тасодифан ўлим топмаган Айнан Жон Хопкинс махсус хизмат ташкилоти ходими сифатида қотилликни ташкил этган.
— Мен 1973-1999 йиллар оралиғида, — деди Хопкинс. — Жами 23 та махфий операцияларда иштирок этганман. Мен ўша операциялар натижасида нариги дунёга йўллаганлар орасида сиёсатчи ҳам, журналист ҳам, жамоатчилик фаоллари ҳам бўлган. Диана эса мен ўлимга юз тутдирган ягона аёл бўлиб қолди. Уни ўлдириш учун буюртма эса айнан Букингем саройидан келиб бошлиғимнинг қўлига тушган.

Буюртма муаллифи шаҳзода Филипп эди. Унинг айтишича, Диана саройдаги сирларни ҳаддан зиёд кўп билган. У Англия монархияси учун асосий хавф ҳисобланган. Саройдагиларнинг аксарияти билан муносабати ёмон бўлган. Улар шундан қўрқишган. Чунки Диана хоҳлаган вақтида кенг оммага уларнинг сирини ошкор этиши мумкин эди. Шунинг учун ҳам уни йўқ қилишга бел боғлашган. Асосийси, қиролича Елизавета шуни хоҳлаган.

Букингем саройидагилар ҳозирча Хопкиннинг баёнотига нисбатан ҳеч қандай фикр билдирганларича йўқ.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Англия маликаси Диананинг қотили топилди!