08:01 / 24.06.2017
6 378

Мутахассислар ишга велосипедда қатнашни маслаҳат беришмоқда

Мутахассислар ишга велосипедда қатнашни маслаҳат беришмоқда
Велосипед инсон саломатлиги учун жуда фойдали эканини ҳамма билади. Бу ҳаракатланиш воситасида ишга қатнаш янада фойдали экан. Европа олимлари ўтказган тадқиқотлар велосипедда ишга қатнаган одам стрессдан нари бўлиши ва фаоллиги ортишини кўрсатиб берди.

Бунинг учун тадқиқотларда 130 га яқин кўнгилли иштирок этди. Фойдаси анкеталарда кўрсатилганидан ҳам кўпроқ экани маълум бўлди. Агар сиз кашанда бўлсангиз, велосипедда ишга қатнанг. Узоғи билан уч-тўрт ойда кашандаликдан асар ҳам қолмайди. Велосипед сайри ўпкани босқичма-босқич тозалаб боради ва организмни тамаки маҳсулотларидан безишга мажбур этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мутахассислар ишга велосипедда қатнашни маслаҳат беришмоқда