Интернет фойдаланувчилари Москва метросида тасвирга олинган суратни фаол муҳокама қилишмоқда, деб ёзади Kun.uz нашри. Гап шундаки, суратда Россия президенти Владимир Путинга жуда ўхшаш йўловчини кўриш мумкин. Улар орасидаги ягона фарқ Путиннинг суратдаги қиёфадоши ундан анча ёшроқ.
Суратни чоп этган фойдаланувчи унга ҳазиломуз изоҳ қолдирган: "Москвада Владимир Путиннинг қиёфадоши аниқланди, уни 2024 йилдан кейин киритиб, монарх деб эълон қилишмоқчи".
Ушбу пост чоп этилгандан кейин жадал тарқала бошлаган ва қолган фойдаланувчилар ҳам унга ўз фикрларини билдиришган. Баъзилар Путин қиёфадошининг ўнг томонида "бўлғуси Песков" ўтирганини айтишган.
"Нима ҳақиқатан ҳам уни клонлаштирувчи лаборатория борми?! Буниси қаердан қочиб кетдийкин?", деб изоҳ қолдирган бир фойдаланувчи.
Яна бир фойдаланувчи йигитнинг ғамгин қиёфадалигига эътибор қаратиб, "Ҳали хокимиятга келмасдан чарчаган кўринади", деб киноя қилган.
Бир неча йил аввал ОАВда Путиннинг бир неча қиёфадоши борлиги ҳақидаги хабарлар урчиганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?