Президент «Ўзбекфильм»да миллий кино мероси ҳақида гапирди

Президент «Ўзбекфильм»да миллий кино мероси ҳақида гапирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекфильм» киностудиясида киноижодкорлар билан учрашув ўтказмоқда. Давлат раҳбари ушбу масканда миллий кино тарихи, бир неча авлод ижодкорларининг меҳнати ва халқимизнинг орзу-интилишлари акс этганини таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент «Маҳаллада дув-дув гап», «Ўтган кунлар», «Шум бола», «Чинор остидаги дуэль» ва «Суюнчи» каби фильмлар миллий маданиятимизнинг муҳим қисмига айланганини қайд этди. Улардаги лавҳалар, қаҳрамонлар ва куйлар томошабинларга болалиги, ота-боболари ҳамда қадрдон маҳаллаларини эслатиши таъкидланди.

Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, ўтмишдаги сиёсий ва мафкуравий босимларга қарамай, ўзбек киноижодкорлари миллий руҳни акс эттирган асарларни яратишга муваффақ бўлган.

Миллий кино мактаби мустақиллик йилларида ҳам давом этди. Бу даврда «Абдуллажон», «Отамдан қолган далалар», «Дилхирож», «Ватан» ва «Ўтов» каби фильмлар суратга олинди.

Президент, шунингдек, сўнгги йилларда кино соҳасини ривожлантириш, киностудияни тиклаш ва ижодкорлар учун шароит яратишга эътибор қаратилганини таъкидлади. Унинг маълум қилишича, «Ўзбекфильм» тўлиқ реконструкция қилинган, миллий кинони қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилган.

Prezident Shavkat Mirziyoyev katta anjumanlar zalida yig'ilganlar oldida nutq so'zlamoqda.

2016 йилда фильмлар суратга олиш учун давлат бюджетидан 10 миллиард сўм ажратилган бўлса, 2026 йилда бу кўрсаткич 218 миллиард сўмни ташкил этди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар