23:13 / 25.06.2017
8 815

Лола Каримова-Тилляева ўзбек халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

Лола Каримова-Тилляева ўзбек халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон халқини ҳайит байрами билан муборакбод этди.

“Ийд ал-Фитр айёми барчангизга муборак бўлсин, азизлар! Сиз ва оила аъзоларингизга бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик ва қут-барака тилаб қоламан”, деб ёзади Лола Каримова.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, ҳайит айёми 26 июнь куни нишонланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лола Каримова-Тилляева ўзбек халқини Рамазон ҳайити билан табриклади