Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманига ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.
Шавкат Мирзиёев бугун, 29 июнь куни Мирзо Улуғбек туманидаги “Krantas Group” заводига ташриф буюриб, қурилиш учун махсус техника ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
2008 йилда Тошкент тажриба экспериментал механика заводи негизида ташкил этилган “Krantas” ва “Кранлар ва махсус техника” корхоналарида 60 турдан зиёд махсус техника, жумладан, автокранлар, кран манипуляторлари, ёнилғи ва кислота ташувчи автоцистерналар, коммунал техника, самосваллар, автоустахоналар, автогидрокўтаргичлар ишлаб чиқарилмоқда. Импорт ўрнини босувчи, экспортбоп ушбу техника воситалари мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларига етказиб берилмоқда.
Бугунги кунда корхоналарда 645 ишчи-хизматчи меҳнат қилмоқда. Маҳсулот ҳажмини ошириш, янги ускуналар сотиб олиш ва ишлаб чиқариш цехларини барпо этиш ҳисобига яна 150 иш ўрни яратиш мўлжалланмоқда.
Корхоналарда 2017-2018 йилларда юк кўтариш қуввати 100 тонна бўлган автокранлар ва кўп қаватли уй-жойлар қурилишига мўлжалланган 8 тонналик минорали кранлар ишлаб чиқариш лойиҳалаштирилган. Мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасига қаратилаётган алоҳида эътибордан самарали фойдаланиб, жорий йилда корхонанинг экспорт ҳажмини 5 миллион долларга етказиш, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларга маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.
Президент корхонада ишлаб чиқарилаётган махсус техника воситалари ва ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Бу каби корхоналар мамлакат саноати ривожланишининг асосий омилларидан бири эканини таъкидлади.
Корхонада ишлаб чиқарилаётган махсус техника турларини маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, келгуси беш йилга мўлжалланган давлат дастурини қайта кўриб чиқиб, махсус техника импортини камайтириш, шу каби корхоналарда маҳаллийлаштирилган махсус техникалар харидини кўпайтириш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Соҳага ихтисослашган олий таълим муассасаларида кран ва махсус техникалар ишлаб чиқариш бўйича йилига 20-25 мутахассис тайёрловчи факультетлар очиш ва ёшларни ўқитиш зарурлиги қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»