23:27 / 29.06.2017
6 829

Аукционда автомобиль олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Аукционда автомобиль олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
2016 йилнинг ноябрь ойи охирларида муқаддам фирибгарлик жинояти содир этганлиги учун судланган Маҳкамов Фаррух ҳамда муқаддам судланмаган Эргашев Жонибек Чилонзор тумани ҳудудида фуқаро М.нинг ишончига киришган. Улар жабрланувчининг соддалигидан фойдаланиб, унга “Нексия-2” русумли автоуловни ким ошди савдоси орқали олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан жами 3 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритиб, берган ваъдаларини бажармай келганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (яъни, фирибгарлик) аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси юқоридаги шахслардан жабрланганлар бўлса, “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиш ёки яқин орадаги ички ишлар идораларига мурожаат қилишларини сўраб қолади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аукционда автомобиль олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди