23:29 / 01.07.2017
5 896

Тошкент вилоятида бир йигит ўз қариндошини пичоқлаб қўйди

Тошкент вилоятида бир йигит ўз қариндошини пичоқлаб қўйди
Ҳаёт бўсағасида турган ёшлар илм-ҳунар йўлини танлаш ўрнига, ўсмирлик онгида хорижий фильмлар таъсирида зўравонлик ва босқинчилик каби иллатлар шаклланиб улгурган феълидан чиқиб кета олмаётганликлари боис ҳам айрим ҳолларда оғир жиноятларнинг содир этилишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи вақтинча ишсиз, 1987 йилда туғилган Шермурод Бакиев (исмлари ўзгартирилган) уйи олдида қариндоши, 1983 йилда туғилган Мирали Қўчқоров билан ўзаро жанжаллашиб, Мирали Қўчқоровнинг қорнига ошхона пичоғини уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада жабрланувчи Мирали Қўчқоров “чап кўкрак қафаси плеврал бўшлиғига санчилиб кирган жарохат” ташхиси билан туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирда ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида бир йигит ўз қариндошини пичоқлаб қўйди