7 146
Анвар қори "20 минг долларлик тилла" соатини муҳокама қилаётганларга ўз муносабатини билдирди
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов Халқаро пресс-клубнинг Мажбурий ижро бюроси фаолиятига бағишланган анжуманида қатнашганидан сўнг, ижтимоий тармоқлардаги бир қатор оммабоп гуруҳлар ва саҳифаларда у тадбирга қўлига 20 минг долларлик қимматбаҳо соат тақиб боргани муҳокама қилинмоқда, деб ёзмоқда «UZ24» сайти.
Telegram мессенжерида Анвар қорининг бу гап-сўзларга аудиомуносабати эълон қилинди, деб ёзади «Дарё». Унда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби бўлажак жума намозида бу каби гап-сўзларни тарқатганларга жавоб беришини маълум қилиб, уларни «Худодан қўрқишга» чақирди.
Ҳайитдан олдин соатимни бураётган эдим, «чиқ» этиб бурайдиган жойи бузилиб қолди. Ўша ерда бир яхши укамиз турган экан, «Қори ака, мана бу сизга ҳайитлик», деб эртасига янги соат олиб келиб берди. Кейин, кўзлари каттагина экан, деб тақдим. «Неча пул туради бу соат?», десам: «Мен буни БААдан 250 долларга олганман, сизга совға», деди. Бўлган гап шу.
«Буни 20 минг доллар деган гапларни тарқатиб юборишди. Астағфируллоҳ, шунақа ҳам туҳмат бўладими? Бир нарсани ўзимдан сўраш, олиб бундай текшириш керак эди. Масалан, мен ҳеч қачон олтин соат тақмайман. Қанақа гап бу, Худодан қўрқмайдими булар? Уят борми уларда? Жума намозида уларга ўз жавобимни айтаман. Лекин улар Худодан қўрқишсин. Менинг гапим шу. Худодан қўрқишсин»,— дейди Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов.
Анвар қорининг қайд этишича, шу соатнинг олтиндан ишланган оригинали ҳақиқатан ҳам 20 минг доллар туради. Бироқ унинг қўлидаги соат «олтин эмас, темирдан».
«Мана, соат ҳозир қўлимда турибди, нечта одамга ҳам кўрсатдим, совға қилган укамиз ҳам 250 долларга олганман, деди. Ҳайит куни ҳайитлик деб берди. Бу интернетда айтилган соат эмас. Хоҳласа, келиб, қўлимдан олиб кўрсин. Номини ҳам билмайман, ўқиганим ҳам йўқ. Интернетда айтилган соатнинг оригинали бўлар экан — у олтиндан ишланаркан, 20 минг доллар тураркан. Қўлимдаги соат эса олтин эмас, темир бу»,—дея сўзларини давом эттиради Анвар қори Турсунов.
Анвар қорининг алоҳида таъкидлашича, у бадавлат одам эмас ва кўпчилик ўйлаганидек BMW автомобилини ҳайдаб юрмайди:
«Мен ундай бадавлат одам эмасман, ҳозир ҳам отамнинг уйида, уч сотих жойда тураман. Ўзим бир дона уй ҳам қурмаганман. Ким хоҳласа, келиб кўрсин. ‘Шу ерда турасизми, қори ака?’, деб ҳайрон бўлади одамлар. Бешта болам бор, онамни боқаман. Менда BMW йўқ. Оддий Captiva’нинг эски нусхаси бор-ку, шу бор. Шуни ҳам тижорат билан шуғулланадиган ўғлим олиб берган.
Бу ёлғон, бу туҳмат. Бу душманларнинг иши. Менга соат совға қилган бечора укамизга: ‘Қаердан ҳам менга ҳайитлик бердинг?’, деб айтдим. Куляпти у. Шу гапларнинг озгинаси ҳам тўғри бўлганида ҳам эди: ‘Ҳа, энди қимматбаҳо шу нарсани олдим ёки биров берди’, деб айтардим. Унақа эмас-ку!» “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»