7 965
Қадимий ва тилла тангаларнинг республикамиз ҳудудидан чет давлатга олиб кетилишининг олди олинди
Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан қадимий ва тилла тангаларнинг юртимиз ҳудудидан хорижий давлатларга олиб чиқилишининг олди олинди.
Қўмитанинг ахборот хизмати хабар беришича, яқинда “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Тошкент-Саратов” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган йўловчи поездини божхона кўригидан ўтказишганда, вагонлардан биридаги самовар остига полиэтелин пакетга ўралган ҳолда 51 дона тилла тангалар яширилганини фош этишди.
Экспертларнинг хулосасига кўра, XIX аср охири XX аср бошларида Чор Россиясида муомалада бўлган мазкур тилла тангаларининг умумий баҳоси 81 млн. сўмни ташкил қилар экан.
“Довут-ота” чегара-божхона пости ходимлари эса енгил автомашинада қўшни давлатга йўл олган фуқаро Э.Худойбергановнинг қинғир қилмишларига чек қўйишди. Қаранг-ки, ушбу шахс ҳам 17 дона қадимий тангаларни яширин йўллар билан олиб чиқиб кетишга уринган экан.
Сурхондарё вилояти “Болдир” чегара божхона пости ходимлари эса республикамиз орқали Россия Федерациясига кетаётган қўшни давлат фуқароси Г.Сафарнинг қинғир қилмишларини фош этишди. Ушбу шахс 12 дона қадимий тангаларни божхона назоратидан яширинча олиб ўтишда мақсадида, кўйлаги орасига қадаб қўйган экан. Аммо, назорат-рентген аппарати орқали божхона кўригидан ўтказиш чоғида қўштирноқ ичидаги қимматбаҳо кўйлак фош этилди.
Сурхондарё вилояти бадиий экспертиза бўлимининг хулосасига кўра қоидабузар аёлдан далилий ашё сифатида олинган 12 дона қадимий тангалар ХVIII-XIX асрларга оид бўлиб, уларнинг умумий қиймати 22 млн. сўмга баҳоланди. Тангалар суд қарорига асосан Сурхондарё вилояти археология музейи фондига топширилди.
Самарқанд халқаро аэропортида эса Қозон шаҳрига парвози олдидан фуқаро Д.Исматова божхоначилар қаршисида ер чизиб қолди. Ушбу аёл йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маъулм қилмасдан туриб, ХVII-XVIII асрларда зарб қилинган 2 дона тарихий тангаларни яширинча олиб чиқишга уринган экан.
Навоий халқаро аэропортида эса “Навоий-Москва” йўналишидаги рейс билан учиб кетаётган фуқаро Г.Мельникованинг қўл юки ва багажлари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, ушбу аёл ҳам йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 110 дона қадимий тангаларнинг олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.
XIX-XX асрларда бир қатор Европа ва Араб мамлакатларида муомалада бўлган ушбу тарихий тангалар эндиликда Навоий вилоят тарихий-ўлкашунослик музейи фондига топширилади.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилиши Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан бериладиган сертификатлар асосида амалга оширилади.
Амалдаги тартибларга мувофиқ, тарихий тангалар маданий бойликлар тоифасига киради. 50 йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилиши мумкин эмас.
Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади